Ўзбекистон МТЖ. "Навбаҳор"дан бир футболчи таклиф этилди
30 сен 2021 17:33
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ. "Навбаҳор"дан бир футболчи таклиф этилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги саралаш учрашувларига пухта тайёргарлик олиб бориш мақсадида 2021 йилнинг 3-4 октябрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган.
Сўнгра мазкур йиғин 9-12 октябрь кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрига кўчади ва термамиз у ерда Малайзия ва Иордания миллий жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйинларини ўтказиши кўзда тутилган.
Эътиборлиси, терма жамоамизнинг мазкур йиғинига Суперлига сўнгги турларини барқарор ўтказиб, мунтазам равишда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келаётган “Навбаҳор” жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳам жалб этилди.
Шу муносабат билан маҳоратли посбонига Ўзбекистон миллий термасидаги фаолиятида ҳам омад ёр бўлишини, мураббийлар ишончини оқлаб, бош жамоамизнинг асосий дарвозабонига айланишини тилаб қоламиз", - деб ёзади "Навбаҳор" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар