

Вадим Абрамов бошчилигидаги Миллий жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режа остига олинган.
Хусусан, 15 февраль куни МТЖ аъзолари БАА футбол ассоциацияси майдонида Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қолган икки ўртоқлик учрашуви учун рақиб жамоалар билан музокаралар давом этмоқда.



