Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади

Khoja
29 июл 2025
"Пахтакор" ёзги трансфер ойнасида яна бир Ўзбекистон МТЖ аъзоси билан шартнома имзолади.

"Сивасспор" билан шартномаси якунланган Азизбек Турғунбоев "Пахтакор" билан шартнома имзолади. Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

Маълумот учун, Турғунбоев учун "Пахтакор" бегона эмас. Ярим ҳимоячи Туркияга йўл олишидан олдин 4 йил "шерлар" либосида ҳаракат қилганди. У "Пахтакор" сафида 103 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урган ва яна 14 та голга ассист бўлган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia