Ўзбекистон МТЖ 22 май куни "Бунёдкор" стадионида мухлислар қаршисида ўйин ўтказмоқчи
Narzulla Saydullayev
12 май 2026, 16:51
Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин олиб бормоқда.
22 май куни Тошкентдаги “Бунёдкор“ стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказиши кутилмоқда. Мазкур баҳс томошабинлар қаршисида ўтиши мумкин.
Бу ҳақда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов маълум қилди.