UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги, МакГрегорнинг ҳаётини ўзгартирган баскетболчи  0 12:48Америка кубоги-2019. Япониянинг якуний таркиби маълум  1 12:43Месси ва Бартомеу Леонинг уйида учрашишди  0 12:30U-20 жаҳон чемпионати. Кечаги ўйинлардан 10та сурат  0 12:21ПСЖ 50 миллион еврога "Наполи" футболчисини сотиб олмоқчи  2 12:20«Вест Хэм» жаҳон футболига тақдим этган юлдузлар  2 12:03МЮ Гризманнинг вакилига мурожаат қилди  3 12:00Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  4 11:49Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинига ташриф буюрадиган мухлислар учун ЎФА томонидан бепул чипталар тақдим қилинади  12 11:22Лионель Месси Гризманн ҳақидаги саволга жавобан атиги 6та сўз айтди  25 11:00"Эвертон" "Арсенал" футболчисини харид қилишга яқин  0 10:40Суперлига. Бугун 10-турнинг дастлабки 4та ўйини бўлади  42 10:39Криштиану Роналдунинг қимматбаҳо машиналари (ТОП-10)  9 10:32Аёллар чемпионати: 7-тур якунига етди  1 10:30U-21 Биринчилигида 10-тур учрашувлари старт олди  4

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади Янгиликлар

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади

18 апрель куни Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

“Спорт” телеканали билан келишувга кўра, мазкур қуръа жараёни соат 16:00да бошланадиган “Гол” кўрсатуви давомида амалга ошади.

2019 йилги мавсумда ЎзПФЛ Суперлига учун 14, А Про-лигаси учун 8 ҳамда В Про-лигаси учун жами 16 та клубни рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон кубогида мазкур жамоалардан фақатгина “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” жамоалари иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина В Про-лига учрашувларидагина қатнаша олади.

1/32 финал учрашувлари тақвимда 30 апрель ҳамда 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Унга қадар эса 19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро ўйин билан иштирок этади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувлар ғолиби 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Улар сафига кейинги босқичда В Про-лиганинг “Янгиер”, “Ғиждувон”, “Локомотив-БФК”, “Рубин”, “Зарангари”, “Орол”, “Турон”, “Раш-Милк”, “Зомин”, “Зирабулоқ” клублари қўшилади. Жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилади. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади.

1/16 финалдан бошлаб мусобақага Суперлиганинг 10 ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди.

2019 йилда мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади. Қуръа маросимлари Спорт-ТВ орқали жонли намойиш этиб борилади. Қуръада барча жамоалар битта саватга солинади. Биринчи чиққан жамоа мезбон, иккинчиси унинг меҳмони бўлади.

Фақатгина бир жиҳатга эътибор қилиш керак. Стадионлар бўйича талабга кўра, агар мезбон жамоанинг стадиони Ўзбекистон кубоги учрашувлари талабида бўлмаса, мазкур жамоа қуръадан кейинги уч кун ичида ёки талаб даражасидаги майдон топиши ё бўлмаса меҳмон жамоа майдонида тўп суриши керак бўлади. В Про-лигасининг майдони талаб даражасида бўлган клублари уйига Суперлиганинг энг яхши жамоалари ҳам ташриф буюриши мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
17 апр 14:45:52
Said Masaidov
А про лига б-н В про лига тенг булмаса нима у-н Хар иккиси голиблари супер лигага чикиш имконига эга. Агар тенг булса нега туловлари Хар хил, талаблар Хар хил ва кубокда Хар хил этапдан кушилишлари к-к. Тушуниш кийин формат
+2   
17 апр 13:35:50
NASAF 1986
raxmat umed aka sizga gap yuq xama joy jonli va xalol bup ketdi bu ketishda uzbek fudboli arang turkmanistonni quvib utishi mumkin
+1   
17 апр 15:08:16
Muhammad Doniyorov
кусто хайратда
   
17 апр 14:27:21
nasaf chimpion
???
   
17 апр 14:02:25
NASAF 1986
T
   
17 апр 13:19:23
Alijon.M. Zarbdorlik
Nodirhoja y. Shaba asabizni buzganmi telegram gurupada birnima debsz qanisz õzi
   
17 апр 13:05:22
mr.chartak
Bomagan gap g'iybatchilarni g'iybati bu
   
17 апр 13:01:28
Dostonbek Yuldashov
Tovba. Nima ekan debmana ! Qurasiz xam o'ynashorsin biz rozi. Supper ligani supper jamoalari
-1   
17 апр 13:17:03
Nematjon
жонли эфирниям ерворшияпти лекин
-2   
17 апр 13:16:02
Bahodir Ikromov
jonli qura jonsiz uyin oddiy kelishuv
-2   
17 апр 13:09:00
Qobiljon Shokirov
Buyoda UCL avjida bo'sa. Bizaga nma qizig'i bor qur'a tashalganini baribir muxlislarni fikri 1 tiyin-ku
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг