UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Қизилқум" "Бунёдкор"ни кубок баҳсларидан чиқариб юборди Янгиликлар

"Қизилқум" "Бунёдкор"ни кубок баҳсларидан чиқариб юборди

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР 3:1
7 декабрь 2020 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 16:00 (СПОРТ ТВ LIVE)

Гол:  43 - Миржалол Қосимов 1:0, 52 - Жасур Азимов 2:0, 70 - Олег Толмасов 3:0, 77 - Миржаҳон Мираҳмадов 3:1
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Фарруҳ Юлдашев, Отабек Қосимов, Зокир Қодиров
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 4.Миржалол Қосимов, 6. Эркин Бойдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (15. Воҳид Шодиев, 71), 11.Қадамбой Нурметов (44. Ибраҳим Томива, 55)  14.Файзулло Қамбаров, 17. Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев (77. Суннатилла Абдуллажонов. 71), 23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов

Захира: 22. Артем Макосин, 8. Руслан Маргиев, 20. Хуршиджон Олимов, 27. Жаҳонгир Ҳусанов, 44. Ибраҳим Томива,  88. Жамшид Ҳасанов, 97. Шерзод Қодиров.

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдулжалилов (71. Сарвар Каримов, 55), 3. Исломжон Қобилов, 5. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Расул Йўлдошев ( 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 73), 13. Лутфулла Тўраев, 17. Санжар Қодирқулов, 26. Улуғбек Абдуллаев, 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов (49. Фаррух Икромов, 55), 90. Шахбоз Эркинов (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 55)

Захира:  15. Ғайрат Азизхўжаев, 22. Бобурбек Фарходов, 48. Валерий Акопов.

Огоҳлантириш: 16 - Суҳроб Иззатов, 44 - Лутфулла Тўраев, 90+3 Эркин Байдуллаев.


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+3. Огоҳлантириш. Эркин Байдуллаев огоҳлантирилди

Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

89. ЗАРБАААА. Тўраев яқин масофадан зарба йўллади, бироқ Нестеров ажойиб ҳаракат қилди

87. Яхши имконият. Томива дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди, бироқ Каримов тўпни ушлаб олди

81. ЗАРБААА. Томива жарима майдончасининг ичига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ ноаниқ

Тўраев қанотдан чиройли узатмани амалга оширди, Миржаҳон эса уч метрдан бўш қолган дарвозани ишғол қилди



77. ГОООООЛ. Миржаҳон ҳисобни қисқартирмоқда

73. Ўзгариш: Расул Йўлдошев майдони тарк этди, унинг ўрнига Муҳаммадодил Қаҳрамонов майдонга тушди

71. Ўзгариш: Суннатилла Абдуллажонов ва Воҳид Шодиев майдонга тушмоқда. Улар Ойбек Қиличев ва Муҳсинжон Убайдуллаевни алиштиришмоқда

Толмасов жаримадан кучли ва аниқ зарба йўллади, Каримов тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйди ва ҳисоб 3:0.



70. ГОООООЛ. Толмасов ҳисобни йириклаштирди

67. ЗАРБААА. Расулов жарима ташқарисидан кучли зарба йўллади, Нестеров қийинчилик билан тўпни қайтарди

61. ЗАРБААА. Тўраевнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади

55. Ўзгариш: Сарвар Каримов, Миржаҳон Мираҳмадов ва Фаррух Икромов майдонга тушди. Улар Абдумавлон Абдулжалилов, Шахбоз Эркинов ва Суҳроб Иззатов майдонни тарк этди

«Қизилқум» футболчилари тезкор қарши ҳужумга ўтди. Ойбек «Бунёдкор» футболчисидан чиройли тарзда ўтиб кетди ва Жасур Азимов гол урди



52. ГООООООЛ. Азимов ҳисобни 2-0 га келтирди

46. Ўзгариш: Қадамбой Нурматовнинг ўрнига Ибраҳим Томива майдонга тушди 

Иккинчи бўлим бошланди 

Биринчи бўлим якунланди 

44. Огоҳлантириш. Лутфулла Тўраев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

Қосимов 20 метрлардан зарба йўллади. Қаттиқ чиқмаган зарбани Абдумавлон Абдулжалилов ушлай олмади ва ҳисоб очилди



43. ГОООООЛ. Қосимов ҳисобни очди

35. Йилни охирида футболчилар чарчаб қолгани билиб қолмоқда. Ҳозирча футболчилар яхшироқ ҳужум ташкил этишмади 

30. ЗАРБАА. Қосимовнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

20. ЗАРБАА. Расул Йўлдошевнинг зарбасига аниқлик етишмади

17. Яхши имконият. Абдулжалилов тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди, Азимов бўш қолган дарвозани нишонга ола олмади

16. Огоҳлантириш. Суҳроб Иззатов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

15. ЗАРБАА. Шерали Жўраевнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ борди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

7. УХХХХХ. Қосимов жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Қиличевга узатмани амалга оширди, бироқ Ойбек тўпни дарвозага жойлаб қўя олмади

Учрашув бошланди

- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика