UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  0 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  3 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  2 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  1 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  5 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  3 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  1 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  3 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  6

Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" - "Нефтчи" учрашуви олдидан Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" - "Нефтчи" учрашуви олдидан

Теглар :  НасафНефтчи
Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби - “Насаф” жамоаси яна Ўзбекистон Кубоги баҳсларида иштирокини давом эттиради.

Ушбу нуфузли мусобақанинг бу йили 1/8 финали босқичидан бошлаган жамоамиз дастлабки учрашувда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Жамоалар энди 21 май шанба куни жавоб учрашувида ўзаро майдонга тушадилар.

“Насаф” – “Нефтчи” жуфтлигининг ғолиби кейинги чорак финалида “Андижон” - “Қизилқум” жуфтлиги ғолиби билан туқнаш келиши ҳақида айтиб ўтиш жоиз. Бу жуфтликнинг дастлабки учрашуви Навоийда 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланган. Ғолиб, 21 май куни Андижонда бўладиган “Андижон” - “Қизилқум” учрашувида аниқланади.

Ўзбекистон Кубоги-2016 чорак финалининг дастлабки учрашувлари 5-6 июл кунлари, жавоб учрашувлари эса 8-9 июл кунлари бўлиб ўтади.

Жамоамиз Ўзбекистон Кубоги финалида 2003, 2011, 2012, 2013 ва 2015 йилларда иштирок этган ва 2015 йили ушбу нуфузли совринни қўлга киритган.

Рақибимиз “Нефтчи жамоаси ўз тарихида етти марта 1994, 1996, 1997, 1998, 2001, 2002 ва 2005 йиллар Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этган ва икки марта 1994 ва 1996 йиллар Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. “Нефтчи” жамоаси сўнгги марта 2005 йилда финалга йўлланма олган ва кичик 1:0 ҳисобида “Пахтакор” жамоасига мағлуб бўлган эди.

Қуйида мазкур жамоаларнинг 26 март куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки учрашуви қайдномаси билан танишинг:

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали дастлабки учрашуви

26.03.2016. Фарғона ш., “Истиқлол” стадиони

“Нефтчи” (Фарғона)  - “Насаф” (Қарши) - 1:4.  5206 томошабин.
Ҳакамлар:
Б. Номозов (Тошкент) – 8,5, Р. Фозилов (Наманган) – 8,4, М. Мажидов (Наманган) – 8,4, Р. Копадзе (Фергана) – 8.0.
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
Голлар:  А. Махсаталиев (24) – А. Алланиёзов (10, 64), Э. Бойдуллаев (15), Б. Абдураҳимов (78).
Огоҳлантириш:
М. Убайдуллаев («Нефтчи», 35).

Навбатдаги  учрашувни бош ҳакам сифатида яқинда 31 ёшини нишонлаган Аҳрол Рисқуллаев бошқаради. Қизиқарлиси, ушбу ҳакам футболчи сифатида 2011 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Аҳрол Рисқуллаев 29-рақамда марказий ҳимоячи сифатида жамоамиз сафида майдонга тушган. Бунгача собиқ футболчи “Навбаҳор” ва “Қизилқум” жамоаларида ҳам фаолият юритган бўлиб, 2012 йилги мавсумдан “Динамо” ўйинчисига айланган эди. А.Рисқуллаевнинг шу йили Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалининг Муборакда бўлиб ўтган “Машъал” – “Сўғдиёна” 1:1 дастлабки учрашувини ҳам бошқарганини эслатиб ўтамиз.

2014 йилдан ҳакамлик фаолиятини бошлаган Аҳрол Рисқуллаев бу йилги мавсумдан олий лига жамоалари иштирокидаги ўйинларни бошқармоқда

Ушбу ҳакам энди илк марта “Насаф” жамоаси иштирокидаги расмий ўйинда бош ҳакамлик қилади.

Ўзбекистон Кубоги – 2016. 1/8 финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона)
21.05.2016. Қарши ш., “Марказий” стадиони. Соат 19:30да
Бош ҳакам:
Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Шавкатжон Файзиев (Жиззах), Сардор Ҳакимов (Самарқанд вил.)
Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қашқадарё вил.).
 

Энди Ўзбекистон Кубоги-2016нинг  1/8 финали дастлабки учрашувлари натижаларини эслатиб ўтамиз:
25.03.2016

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 0:1
“Қизилқум” – “Андижон” 2:2
“Металлург” – “Олмалиқ” 1:0
“Машъал” – Сўғдиёна” 1:1
“ЎзДонгЖу” – “Локомотив” 1:4

26.03.2016
“Обод” – “Бунёдкор”  2:2
“Нефтчи” - “Насаф”  1:4

18.05.2016
“Пахтакор” – “Бухоро” 0:1

 

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали жавоб учрашувларининг бўлиб ўтадиган саналари билан танишинг:
21.05.2016

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”
“Андижон” – “Қизилқум”
“Насаф” – “Нефтчи”
“Обод” – “Бунёдкор”
“Олмалиқ” – “Металлург”
“Сўғдиёна” – “Машъал”

22.05.2016
“Бухоро” – “Пахтакор”

08.06.2016

“Локомотив” – ЎзДонгЖу”

Юқорида айтиб ўтганимиздек Ўзбекистон Кубоги-2016  1/4  финали дастлабки учрашувлари 5-6 июл кунлари, жавоб учрашувлари эса 8-9 июл кунлари бўлиб ўтади. Чорак финалида кимлар туқнаш келишади?  Қуйида бўлажак жуфтликлар билан танишинг:


”Бухоро” - “Пахтакор” (ғолиби) / “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” (ғолиби)
“Андижон” – “Қизилқум” (ғолиби) / “Насаф” – “Нефтчи” (ғолиби)
“Обод” – “Бунёдкор” (ғолиби) / “Металлург” – “Олмалиқ” (ғолиби)
“Сўғдиёна” – “Машъал” (ғолиби)  / “Локомотив” – ЎзДонгЖу” (ғолиби)

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Нефтчи” учрашуви “Марказий” стадионда  21 май  шанба  куни соат 19:30да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика