UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10

Ўзбекистон Кубоги энди Европа чемпионати билан битта форматда ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги энди Европа чемпионати билан битта форматда ўтказилади

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи ўйинларига қуръа ташлаш маросими 18 март — пайшанба куни бўлиб ўтади.

Қуръа “Спорт” телеканали орқали жонли кўрсатилади.

Шу куни Coca-Cola Суперлига 3-тури доирасида АГМК ва “Пахтакор” клублари тўқнаш келади. Учрашув 18:30 да бошланади, учрашув якунидан кейин қуръага старт берилади.

Регламентга кўра, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўп сурувчи клублар кубок мусобақасини 1/8 финал босқичидан бошлайди. Ҳозирда “Пахтакор” клубининг иштироки масаласига тўла ойдинлик киритиб бўлинган. АГМК клубининг кубокдаги старти масаласи 7 апрель куни ҳал этилади. Кубок мусобақасининг гуруҳ босқичи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари билан параллел ўтказилади.

Суперлига ҳамда Про лига клублари Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади. Биринчи лига клублари мусобақани саралаш босқичидан бошлайди. Тез орада Биринчи лига клублари номига тўла ойдинлик киритилади.

Худди ўтган йили бўлгани каби кубок финалига мезбонлик қилувчи стадион номи қуръа ёрдамида аниқланади. ЎзПФЛ Суперлига ва Про лига клубларига расмий мурожаат қилган бўлиб, айни кунларда финал мезбонлиги учун истаги бор стадионлар номига ойдинлик киритмоқда. Улар орасидан кубок финали талабига жавоб берувчи стадионлар ажратиб олинади ва шундан кейингина мана шу стадионнинг қуръада қатнашиши учун рухсат этилади.

Маълумот учун, 2021 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг финал босқичи Европа чемпионати мусобақасининг финал босқичи билан айни битта форматда ўтказилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика