Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади
Alisher Ostonov
23 авг 2025
Самарқанд шаҳридаги тадбирлар туфайли Ўзбекистон кубогининг ¼ финалидан ўрин олган "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни бўлиб ўтади.
Беллашув 18:30 да старт олади.
Шу куни Тошкентда "Бунёдкор" — "Бухоро" учрашуви ҳам ўтказилади ва у 19:00 да бошланади. Мазкур учрашув якунига етиши билан "Жар" стадионининг ўзида Ўзбекистон кубогининг ½ финал босқичига қуръа ташланади.