Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" 31 июль куни "Динамо" билан ўйнайди
27 июл 2017 20:57
Янгиликлар
Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" 31 июль куни "Динамо" билан ўйнайди
Бугун Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
"Бунёдкор" иккинчи учрашувда ҳам "Нефтчи"ни мағлуб этиб (3:1) ярим финалга чиқди. Фарғонадаги илк ўйинда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишганди.
Ярим финалда Қосимов шогирдлари Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўйнашади. Дастлабки учрашув 31 июль куни Тошкентда ўтказилади.
Иккинчи ярим финал жуфтлиги эса эртага бўлиб ўтадиган «Локомотив» - «Бухоро» ҳамда «Қўқон-1912» - «Насаф» учрашувларидан сўнг маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар