

Мазкур ўйинда Ўзбекистон термаси тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Учрашувни боливиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Иво Мендез, унга қанотларда ҳамюртлари Алберто Карлос ва Рожер Апаза ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам вазифаси эса Ториқ Мунирга (Индонезия) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Канада ўртасидаги ўйин 13 ноябрь соат 17:00да старт олади.



