Ўзбекистон Канадага қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Mirjalol Normatov
12 ноя 2023
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги 2-учрашувини ўтказади.

Мазкур ўйинда Ўзбекистон термаси тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувни боливиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Иво Мендез, унга қанотларда ҳамюртлари Алберто Карлос ва Рожер Апаза ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам вазифаси эса Ториқ Мунирга (Индонезия) топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Канада ўртасидаги ўйин 13 ноябрь соат 17:00да старт олади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: ЎФА матбуот хизмати