

Учрашувлар 7, 9 апрель кунлари Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ўтказилади.
Маълумот учун, Қозоғистон терма жамоаси УЕФА рейтингида 4-ўринни, дунё рейтингида эса 6-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ Ўзбекистон Қирғиз Республикасига қарши ўйинлар ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва 6:2 ҳисобида зафар қучди. Хосе Венансио Лопес шогирдлари 17 апрель куни Таилдандда старт оладиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда. Миллий терма жамоа "B" гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия билан тўқнаш келади.



