UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  6 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  18 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4

Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги президентининг таржимаи ҳоли Янгиликлар

Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги президентининг таржимаи ҳоли

Аҳмаджанов Умид Маҳамаджонович 1977 йил 16 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини имтиёзли асосда тугатган. Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши депутати.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда «Зенит» фирмасида ишчи сифатида бошлаган. 1995-2001 йилларда «Илму Зиёд» хусусий корхонасида ишчи, кейинроқ 26-сонли қурилиш бошқармасида ишчи ҳамда оператор вазифаларида, шунингдек, Олимпия Акционерлик Жамиятида автосаноат бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

Ушбу йиллардаги меҳнат фаолияти давомидаги ишбилармонлиги ҳамда ташаббускорлиги, ташкилий ишлар ҳамда бошқарув соҳасидаги билим ва тажрибалари эвазига 2002 йилда Ўзбекистон ногиронлар спорт федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди. 2007 йилга келиб, дастлаб Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоцияцияси Бош котиби ҳамда раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу ташкилотдаги фаолияти билан биргаликда У. Аҳмаджанов 2007 йилдан эътиборан Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси раиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси вице-президенти лавозимларида ҳам самарали фаолият юритди. Умид Аҳмаджанов ушбу ташкилотлардаги фаолияти давомида мамлакатда спорт соҳасининг ривожланишига, шу жумладан, паралимпия спортининг ривожланишида, мамлакат паралимпиячиларининг жаҳон ареналарида улкан ютуқларни қўлга киритишига улкан ҳисса қўшди.

Айнан унинг Паралимпия Ассоцияциясидаги фаолияти натижасида Ўзбекистон паралимпия делегацияси 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Паралимпиада ўйинларида тарихий натижаларини қайд этди. Ушбу Паралимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар жами 31 та, шулардан 6та олтин, 8 та кумуш ҳамда 17 та бронза медалларини қўлга киритиб, Ўзбекистон спорти тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.



У. Аҳмаджанов олимпия спорт турларининг ривожланишида, мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларида самарали меҳнат қилди. Унинг спорт федерациялари ва ассоциациялари бошқаруви тизимидаги бир неча йиллик меҳнати ва фаолияти давомида спортчиларга зарур шароитларни яратиш ишларига катта эътибор берилди. У спорт, айниқса, олимпия ҳамда паралимпия спорт турларининг инфратузилмасини яхшилашда бевосита иштирок этди.

Умид Аҳмаджановнинг спорт федерациялари ва ассоциацияларидаги кўп йиллик фаолияти ва меҳнати ҳукумат ва жамоатчилик эътиборини қозонди. Умид Маҳаматжанович Аҳматжанов 2017 йилнинг 12 сентябрида ўтказилган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти этиб сайланди.

Умид Аҳмаджанов оилали, уч ўғил ва бир қизи бор.

Умид Аҳматжонов мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги, шунингдек, спорт соҳасини ривожлантириш ва уни дунёга танитишдаги самарали меҳнати, мамлакат спорти ривожига улкан ҳисса қўшгани учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика