UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

ЎФА яна бир меморандум имзолади Янгиликлар

ЎФА яна бир меморандум имзолади

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолади.

Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:

-Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицейлар ўқувчилари  ўртасида оммавий футбол мусобақалари, мини-футбол, аёллар ўртасида футбол ва бошқа турдаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;

-талабалар лигасининг финал финал мусобақаларини мамлакатимизнинг Суперлига аъзолари клубларининг ареналарида ўтказиш;

-Олий таълим муассасаларининг ҳаваскор футбол клубларига амалий кўмак кўрсатиш;

-Мамлакатимизнинг номдор футбол клублари ўйинчиларини жалб қилган ҳолда футбол бўйича илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш;

-футбол билан ҳаваскор тарзда шуғулланувчи турли ёшдаги футболчилар, Олийгоҳ мураббийларининг таълим салоҳиятини ошириш мақсадида турли ўқув-семинарларини ташкил қилиш, футбол ҳакамлари тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш, таълим йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар  ва футбол жамоатчилиги билан биргаликда байрам ҳамда хотира тадбирлари, матбуот анжуманлари ўтказиш.


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика