Ўзбекистон фахрийлар терма жамоаси Андижон вилояти фахрийлари билан жанговар дуранг қайд этди

Sherzod Nurmatov
26 авг 2022
Ўзбек футболининг 110 йиллик тантаналари доирасида ЎФА ҳамда Андижон вилояти фахрийлари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди.

Андижон вилояти БЎФМга тегишли майдонда ўтказилган қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашувда жанговар дуранг кузатилди – 3:3.

Мезбонлардан Лочин Солиев 1 та, Бахтиёр Ҳамидуллаев 2 та гол урган бўлса, ЎФАдан Азамат Абдураимов 2 та, Бекзод Каримов 1 та тўп киритди.

Андижон вилояти фахрийлар терма жамоаси таркиби: Ҳамид Зокиров, Рустам Собиров, Рафаэль Муслимов Раҳим Қодиров, Музаффар Раҳимбердиев, Адҳам Каримов, Отабек Қиличев Рустам Абдиев, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Виталий Легай, Фарҳод Қодиров.

Бош мураббий: Тоир Низомов

Ўзбекистон фахрийлар терма жамоаси: Вячеслав Томилин, Маъмур Саидқосимов, Сергей Ковшов, Ориф Маматказин, Маҳмуд Собиров, Алексей Евстафеев, Низом Насриддинов, Аскар Жадигеров, Фазлиддин Шоимқулов, Азамат Абдураимов, Фурқат Эсонбоев.

Бош мураббий: Биродар Абдураимов

Фестивал доирасида, шунингдек, бир қатор футбол фахрийлари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia