

Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ОФК мутасаддилари билан келишилган ҳолда Тошкентда истиқомат қилувчи эронликларга улар ҳам стадионга ташриф буюриши учун бир қанча чипталар тақдим этди.
Шу жумладан, Тошкентдаги дзюдо мусобақасига ташриф буюрган эронлик спортчилар ҳам футбол учрашувини томоша қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин соат 18:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.



