UZ

Сўнгги янгиликлар

19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  15 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  24 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичига 19 март куни қуръа ташланади Янгиликлар

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичига 19 март куни қуръа ташланади

19 март куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига аъзо барча клуб ўзининг Ўзбекистон Coca-Cola кубогидаги рақибларини билиб олади.

Жараён “Спорт” телеканали орқали соат 21:20 дан бошлаб жонли эфирда кўрсатилади. 

Гуруҳ босқичида 2021 йилги мавсумда бўлгани каби 24 та жамоа кураш олиб боради. “Пахтакор” ОФК Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи иштирокчиси сифатида мусобақага 1/8 финалдан эътиборан қўшилади. “Насаф” клуби 15 март куни “Банияс”ни таслим қила олса, турнирни 1/8 финалдан бошлайди, йўқса у ҳам гуруҳ босқичидаги рақибларини 19 март куни билиб олади. 

Шу куни мусобақанинг саралаш босқичига ҳам қуръа ташлаб берилади. Саралаш ўйинлари ҳақида бироздан сўнг аниқроқ маълумот тақдим этилади. 

Шунингдек, анъанага кўра 2022 йилги кубок финалига мезбонлик қилувчи стадион номига ҳам қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади. Даъвогар стадионлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда қуръага қадар маълум қилинади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика