UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  1 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  17 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  63 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Ўзбекистон атлетлари Бодибилдинг бўйича ЖЧда олинган олтин медаллар ҳисобида рекордни қўлга киритдилар Янгиликлар

Ўзбекистон атлетлари Бодибилдинг бўйича ЖЧда олинган олтин медаллар ҳисобида рекордни қўлга киритдилар

Теглар :  Бодибилдинг
4-6 октябрь кунлари Тошкентда, Ўзбекистон тарихида илк бора, Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиб, унинг якунларига кўра ўзбек спортчилари 10 та олтин медаль соҳиби бўлдилар.




Осиё Олимпия кенгашининг вице-президенти Отабек Умаров ушбу тадбирга қуйидагича изоҳ берди: «Тошкентда бўлиб ўтган Бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати шунчаки турнир эмас, ҳақиқий спорт байрамига айлана олди. Бу фақат менинг шахсий хулосам эмас, балки атлетлар, делегатлар ва мусобақа меҳмонларининг умумий фикридир. WBPF раҳбарияти айтишича, ҳеч қайси биринчилик Тошкентдагидек каби кенг кўламга эга бўлмаган, Ўзбекистон эса Ҳумо Арена каби улкан иншоотни тақдим қилган ҳолда, ташкилий жиҳатдан энг юқори савияни кўп йиллар учун аввалдан намоён этди. Спортчиларимиз ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Улар тарихда илк бора эркаклар ўртасида ҳам аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, ўнта олтин медални қўлга киритдилар. Ушбу ўн нафар чемпионнинг тимсоли жуда кўпларни спорт билан профессионал шуғулланишга бўлмаса ҳам, камида соғлом турмуш тарзига илҳомлантирганига ишончим комил».




Ўзбекистон Республикасининг вакиллари қаторидан олтин медал соҳиби бўлган спортчилар:

● Модел-физик (аёллар), 21 ёшгача юниорлар учун - Эвелина Юсупова;
● Модел-физик (аёллар) очиқ тоифа: Елена Бекирова.
● Бодибилдинг (эркаклар) 75 кг гача - Жаҳонгир Жўраев; 85 кг гача - Фарҳод Бахриев; 100 кг дан ортиқ - Виталий Скрипачев.
● Модел-физик (аёллар) 155 см гача - Эвелина Юсупова; 160 см гача - Милена Прудтских;
● Спорт-физик (эркаклар) 170 см гача - Хаит Хасанов; 180 см гача - Шуҳрат Абдалиев; 180 см дан - Аброрбек Иминжонов.

Чемпионатнинг уч куни натижаларига кўра, Ўзбекистон тарихда илк бора умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга чиқди.




Эркаклар умумжамоа ҳисобида етакчилар:
● Ҳиндистон - 585 очко;
● Ўзбекистон - 440 очко;
● Эрон - 330 очко.


Аёллар умумжамоа ҳисобида етакчилар:
● Венгрия - 515 очко;
● Ўзбекистон - 425 очко;
● Мўғулистон - 240 очко.




Тадбир якунида WBPF президенти Датук Пол Чуа, WBPF бош котиби Четан Патаре, ижрочи директори Кристина Кам, UZFBF федерациясининг президенти Одил Абдураҳмонов, ҳамда UZFBF вице-президенти Тимур Собиров барча иштирокчиларни муносиб чиқиш билан табриклаб, турнирнинг барча ташкилотчиларига, ҳамкор ва ҳомийларига ҳамда 7SABER спорт кийим брендига миннатдорлик билдирдилар.



Реклама ҳуқуқи асосида
Рейтинг: -15   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика