

Шохрух Абдураҳмонов ва Камрон Саидазимов томонидан киритилган голлар якунда ёшлар терма жамоамизга 2-0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Antalya Cup 2021 | 3-тур
Ўзбекистон 2-0 Қозоғистон
Голлар: Шохрух Абдураҳмонов 50ʼ, Камрон Сайдазимов 90+2ʼ
Ўзбекистаон U22: Умиджон Эргашев, Ҳусниддин Алиқулов, Сухроб Иззатов, Шоҳмалик Комилов, Маҳмуджон Қудратуллаев, Расул Йўлдошев, Бек Абдуллаев, Асадбек Собиржонов, Абдуғани Камолов, Шаҳзод Азмиддинов, Дониёр Абдуманнопов
Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Жалолиддинов, Шохрух Абдураҳмонов, Акмал Мозговой, Комрон Сайдазимов, Дилшод Комилов, Иброҳим Йўлдошев



