UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  0 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3

Ойбек Қиличев: “Бош мураббий таклифига кўра “Навбаҳор”ни танладим” Янгиликлар

Ойбек Қиличев: “Бош мураббий таклифига кўра “Навбаҳор”ни танладим”

Бундан бир неча кун олдин “Навбаҳор” билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев жамоамиз сафига бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг таклифига кўра қўшилганлигини маълум қилди.

Ўтган мавсум иккинчи ярмини Малайзиянинг “Перак” клубида тўп сурган футболчи “Навбаҳор”га ўтишини қуйидагича изоҳлади:

- Мавсумлар оралиғида юртимизнинг 2-3 та клубидан таклифлар бор эди. Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан яхши муносабатда бўлганимиз боис “Навбаҳор” таклифини қабул қилдим. Мўминжонов “Пахтакор” жамоасида ишлаган. Қолаверса, Илҳом ака билан “Трактор” жамоасида ҳам бирга тўп сурганмиз. Мўминжонов билан учрашганимизда жамоага ёрдамим кераклигини айтиб ўтди. Шундан сўнг жамоа сафига бориб қўшилдим. Яқинда “Навбаҳор” жамоаси билан ярим йиллик шартнома имзоладик. Шу ўринда нима учун ярим йиллик шартнома тузилди деган савол туғилади.

Биринчи навбатда Ўзбекистонни соғинганим учун юртимизга қайтдим. Шу сабабли, “Навбаҳор”да ярим мавсум фаолият олиб бораман. Олти ойдан кейин хориждан қизикарли таклиф бўлса ўйлаб кўрашим мумкин. Шуни ҳисобга олиб ярим йиллик шартнома тузишни таклиф қилдим. Агарда давралар оралиғида хориждан таклиф тушмайдиган бўлса фаолиятимни “Навбаҳор”да давом эттираман. Айни пайтда жамоа таркибига маҳоратли футболчилар йиғилган. Ҳар бир жамоа ўз олдига фақат юқори натижаларни қайд этишни мақсад қилиб қўяди. “Навбаҳор”ни ҳозирги мақсади ҳам шундай.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика