Ўткир Юсупов: “Нефтчи”ни қийин ўйинлар кутмоқда”
12 июн 2016 10:36
Янгиликлар
Ўткир Юсупов: “Нефтчи”ни қийин ўйинлар кутмоқда”
“Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” (2:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар дарвозабони Ўткир Юсупов “Нефтчи” матбуот хизматига интервью берди.
- Дербида ғалаба қозонишимиз шарт эди ва вазифани муваффақиятли уддаладик. “Пахтакор” устидан қозонилган ғалаба туфайли бу баҳсга спортга хос жанговар кайфиятда етиб келгандик. Секин-аста қийин вазиятдан чиқиб кетяпмиз. Бироқ кейинги турлар ҳам оғир бўлади деб ўйлайман. “Бухоро” “Насаф” ва “Қизилқум”га қарши мураккаб учрашувлар кутиб турибди. Ушбу беллашувларга ҳам жиддий тайёрланиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - деди “Нефтчи” дарвозабони Ўткир Юсупов.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонанинг “Нефтчи” клуби кейинги уй баҳсини 21 июнь куни Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўтказади. Ундан аввал фарғоналиклар “Бухоро” меҳмони бўлишади.
“Нефтчи” матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Фарғонанинг “Нефтчи” клуби кейинги уй баҳсини 21 июнь куни Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўтказади. Ундан аввал фарғоналиклар “Бухоро” меҳмони бўлишади.
“Нефтчи” матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар