

Посбон куни кеча "аждарлар" сафини тарк этганди. Юсупов бугун Фарғонага етиб борди ва "Нефтчи" клуби машғулотига қўшилди. Агар мураббийлар унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилишса Ўткир фаолиятини водий клубида давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум "Нефтчи" дарвозасини россиялик Евгений Черемисин қўриқлаганди. Бироқ ПФЛ 2016 йилдан бошлаб олий лигада хорижлик посбонлар бўлмаслиги ҳақида қарор қабул қилди.




