Ўткир Юсупов: "Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади"
24 апр 2016 07:37
Янгиликлар
Ўткир Юсупов: "Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади"
- Муборакда биз осон бўлмаслиги аввалдан маълум эди. Жуда ҳам қийин ўйинни бошдан ўтказдик, - деб гап бошлади фарғоналиклар вакили - Бизда ортда йўл йўқ эди. Шунинг учун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқдик. Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади. Йигитлар ўзларига ишонган ҳолда фақат олдинга ҳаракат қилишди ва вазиятлардан унумли фойдаланишди.
- Ўткир бугун жуда кўплаб вазиятларда сейвлар намойиш этдингиз. “Нефтчи”ни муқаррар голлардан асраб қолдингиз ? Қандай фикрдасиз, бу омад ёки маҳорат ?
- Албатта бир тарафдан омад ҳам келди деб ўйлайман. Жуда қийин вазиятларда жамоани голдан қутқариб, фойдам текканидан хурсандман.
- Ғалабага нимани асосий сабаб сифатида кўрсатасиз ?
- Йигитлар майдонда қаттиқ тер тўкиб меҳнат қилишди. Ҳамжиҳатлик бугун бизга ғалабани олиб келди. Энди “Шўртан”га қарши яна бир ўйин кутмоқда. Ушбу ўйинда ҳам чиройли ғалабага эришишни мақсад қилганмиз. Ниятимиз, мухлисларни хурсанд қилиб, уларнинг олдида юзимиз ёруғ бўлишдир.
“Нефтчи” матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар