UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  4 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  1 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  10 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлар  13 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  7 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  12 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  15 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  24 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  4 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  8

Футболчи отаси қуролли ҳужум натижасида ҳалок бўлган ҳамда нотўғри татиуровка чиздирган Гватемала U-20 ўйинчиси Фигу ҳақида Янгиликлар

Футболчи отаси қуролли ҳужум натижасида ҳалок бўлган ҳамда нотўғри татиуровка чиздирган Гватемала U-20 ўйинчиси Фигу ҳақида

Унинг исмини "Реал" ва "Барселона"да порлаган португалиялик юлдуз шарафига Фигу деб қўйишган. Унинг отаси Алекс Монтано 38 ёшида Мексика билан чегарада вафот этди. Бир неча кундан сўнг гватемалалик футболчи жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

2004 йил колумбиялик футболчи Алекс Монтано дунёга келган фарзандига "Реал" ва "Барселона"да порлаган португалиялик юлдуз шарафига Фигу деб исм қўяди. Бугунги кунда Гватемала U-20 терма жамоасида ўз ўрнига эга бўлган болакай икки кундан сўнг Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

Гватемалалик истеъдодли футболчи ҳаётининг ҳар онида Мексика билан чегарадош Малакатанда жойлашган ресторанда номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужумда ҳалок бўлган отасини хотирлайди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, унинг отаси қурол контрабандаси ва одам савдоси билан шуғулланадиган халқаро жиноий наркотўдалар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган.

Колумбиялик Алекс Монтано 2002 йил Тинч океанидаги порт шаҳарча Буенавентурадан Гватемалага кўчиб келган. Унинг орзуси фарзандини машҳур футболчи сифатида шакллантириш эди. Гарчанд бу кунларни кўрмаган бўлса-да, ота орзусига қисман эришди: унинг ўғли тўп тепаётган Гватемала ёшлар терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. "Ушбу муваффақиятимни самоларда мени кузатиб турган отамга бағишлайман", деди Фигу саралаш босқичидан сўнг. Ҳаттоки, футболчи чап билагига мен жаҳон чемпионати ўйинчисиман деган татиуровка ҳам чиздирган, бироқ шошқалоқликка йўл қўйган, яъни унинг қўлида Индонезия ёзуви акс этиб қолган. Мундиал мезбонлиги эса ушбу мамлакатдан олиб қўйилиб, Аргентинага тақдим этилган.

Футболчининг айтишича, саралаш босқичининг дастлабки ўйинида Сальвадорга 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгач, уларнинг муваффақиятли натижа қайд эта олишига ҳеч ким ишонмай қўяди. Якунда эса гватемалаликлар ярим финалга қадар етиб бори, мундиал йўлланмасига эга чиқади. Шу жумладан, чорак финалда Мексика пенальтилар сериясига кўра мағлуб этилади. 

"Мураббий бизга ишонч билдириб, ҳамиша олға бошлаган. Бу ҳам ютуғимизнинг бир бўлагидир", дея қўшимча қилди чап қанот ўйинчиси.

Фигу ота маконида яшамаётган бўлса-да, яқинлари билан алоқада бўлиб туради. 

"Бобом, бувим, акам билан доимо телефон орқали мулоқот қилиб турамиз. Мен ҳеч қанон Колумбияда бўлмаганман, бироқ қачондир у ерга ташриф буюриб, яқинларим билан учрашишни орзу қиламан".

Унинг отаси 2012 йилнинг декабрида 38 ёшида кўз юмган.

"Отамнинг ўйинларини кўрдим. У жуда кучли зарбага эга эди ҳамда моҳирона финтлар ишлата оларди. Менинг ўйинимни кузатганлар жисмоний куч ва тезлик жиҳатдан отамнга ўхшашимни айтишади. Отамдан кўп нарса ўрганолмадим, чунки биз бирга кўп вақт яшашга улгурмадик".

Ҳозирда жаҳон чемпионатида иштирок этаётган футболчи бир кун келиб, отасининг орзубини рўёбга чиқариш мақсадида чемпион бўлишга қаттиқ бел боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Гватемала учрашуви Тошкент вақти билан 27 май куни соат 02:00 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика