UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  12 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  36 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Отабек Шукуров: "Журналистлар Эронга қарши дурангни мағлубиятдек қабул қилмоқда. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланглар ва ҳар бир очкони қадрлайлик" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Журналистлар Эронга қарши дурангни мағлубиятдек қабул қилмоқда. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланглар ва ҳар бир очкони қадрлайлик"

БАА устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Оғирроқ ўйин бўлди. ЖЧ саралашида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Кўп вазиятлар яратяпмиз, аммо вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Мухлисларга раҳмат айтаман, бизни қўллаб-қувватлашда давом этинглар. Биз Жаҳон чемпионатига чиқамиз", - деди Отабек Шукуров.

- Терма жамоа бироз мазмунсиз ўйин намойиш этаётгандек. Мураббий йўқлиги бунга сабабми? Бугунги учрашувда пенальти бўлмаганида дуранг қайд этган бўлардик, масалан.

- Мураббий йўқлиги ўз сўзини айтмоқда, лекин пенальти бўлмаганида бундай бўлар эди дейиш нотўғри. Масалан, Эронга қарши ўйинни олайлик. Форслар дунё рейтингида 20-ўринда, биз эса 61-ўриндамиз. Улар бир киши кам бўлиб қолди тўғри, аммо бу Эрон. Ўйин сўнгида Эрон пенальти ишлаган бўлиши мумкин, аммо улар қизил карточкага қадар ҳам дарвозамизга гол ура олишмади. Эрон ҳар доим мундиалда иштирок этган жамоа. Биз ҳам вазиятлар яратдик, Эрон ҳам сўнгги дақиқаларда хавфли вазиятларга эга бўлди. Сўнгги уч учрашувда Эрон бизни мағлуб эта олдими? Ҳозирги вақтда бизни кўпчилик "мазмунсиз" ўйин деб танқид қилишмоқда, бироқ биз авваллари жуда қизиқарли ва ёрқин футбол намойиш этиб, мундиалсиз қолиб кетганмиз. Футболчи сифатида журналистлар терма жамоани фақатгина танқид қилишаётгандек туюлмоқда. Биз фақатгина натижа учун ўйнаяпмиз. Менинг фаолиятимдаги энг аламли ўйинлар бу меҳмондаги Саудияга қарши йирик ҳисобдаги мағлуб бўлган ўйинимиз ва 2017 йилдаги Жанубий Кореяга қарши голсиз дуранг. Икки баҳсдан сўнг ҳам биз Жаҳон чемпионатисиз қолиб кетгандек. Биз Эронни қочириб юбормаяпмиз. Муҳими шу. Биз айни вақтда гуруҳда етакчимиз. Илтимос, ушбу натижаларимизни ҳам қадрайлик.

- Танқид ривожланиш "мева"си. Биз ҳам терма жамоамизни ўйлаб бу гапларни айтмоқдамиз. Эрон ҳозирги кунда бироз кучсизланиб қолгандек...

- Эронни кучсиз деб ўйлаётгандирсиз, аммо бу сизнинг фикрингиз. ФИФА рейтингига қарасак, биз қаерда ва Эрон қаерда эканлигини билиб оласиз. Нима бўлган тақдирда ҳам Эронни кучсизланди дея олмайман. Четлатишдан сўнг форслар тўпни бизга бериб қўйди ва қарши ҳужумлар орқали ўйнашди. Биз учун ўша бир очко ҳам жуда қадрли. Журналистлар Эрон билан қайд этилган дурангни мағлубиятдек қабул қилишмоқда. Бу мағлубият эмас, биз Эронни қочириб юбормаяпмиз. Пенальти бўлмаганида вазият ўзгариб кетиши мумкин эди деяпсиз тўғри, аммо пенальти бўлмаганида биз ўйиндан гол уришимиз мумкин эди-ку.

- БАА ҳам бугун қизил карточка олди ва четлатишдан сўнг биз уч марказий ҳимоячи билан эмас, аксинча 2та марказий ҳимоячи билан ўйнашни бошладик. Бу олдиндатайёрланганан режа эдими?

- Ўйиндан 2-3 кун аввал ҳам шундай ўйин услубини машқ қилгандик. 5та ҳимоячи эмас, 4та ҳимоячи билан ўйнашга келишиб олгандик.  

- Жалолиддин Машарипов 11 метрлик жарима белгилангандан сўнг тўпни сизга олиб келди ва сизга нимадир деб кетди. Ўша вазиятда Машарипов сизга нима деди?

- Пенальти белгиланган вазиятда Жалол билан ким зарба беришини келишиб олгандик ва мен зарбани амалга оширишим керак эди. Орада бош ҳакам билан бироз суҳбатлашдик. Машарипов ўша вазиятда "уриш керак" деб кетгандир, менимча(кулади).

- Терма жамоамиз Эрон билан тенгма-тенг ўйнаб, дуранг қайд этиш нормал ҳолат эканлигига ўргатиб қўйди. Пенальти зарбасидан сўнг тўп дастлаб тўсинга текканида нималарни ҳис қилдингиз?

- Очиғини айтаман, БАА дарвозабони менинг дўстим. Мен у билан бирга БАА чемпионатида тўп тепганман. Мен "Шаржа"да у "Ал-Айн"да ўйнарди. Дарвозабон мен қаерга зарба беришимни биларди, мен чап томонга кучли зарба бермоқчи эдим, бироқ энг сўнгги сонияда дарвозабон чап томонга ташланганини сездим ва шу сабабли зарбани йўналишини ўнг томонга ўзгартирдим. Ўзим ҳам қўрқиб кетдим, тўғриси(кулади).


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика