ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди

Khoja
17 ноя 2025
Кеча Африка қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичида ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаган энг яхши 4 жамоа иштирокида плей-офф баҳсларининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Финалда Нигерия ва Конго ДР баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса омад Конго ДР терма жамоасига кулиб боқди. 

Шу тариқа, Конго ДР қитъалараро плей-офф мусобақасига йўлланма олди ва  ушбу кичик турнирдаги ғалаба уларга ЖЧ йўлланмасини тақдим этади. 

ЖЧ-2026 саралаши. Африка

Плей-офф. Финал

Нигерия — Конго ДР 1:1

Пеналтилар серияси — 3:4.

Голлар: Ониека (3) — Мешак (32).



KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia