UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  5 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  6 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  2 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  1 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  11 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  5 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  15 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  3 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  3 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  14 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  11

Отабек Нарзуллаев: «Охирги дақиқаларда мағлуб бўлиш аламли» Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: «Охирги дақиқаларда мағлуб бўлиш аламли»

Олий лига еттинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Бухоро» учрашувидан сўнг, мезбонлар ярим ҳимоячиси Отабек Нарзуллаев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Ўйин кескин ва шиддатли ўтишини аввалдан билардик, — дейди Отабек. — Ўтган турда Қўқонда қозонилган йирик ғалаба жамоадошларим кучига куч қўшиши лозим эди. Афсуски, навбатдаги ўйинда бунинг акси бўлди, деб ўйлайман. Деярли тенг курашлар остида кечган баҳсда мағлубиятга учрадик. Охирги дақиқаларда мағлуб бўлиш жуда аламли, албатта.

Бу — футбол! Унда ҳеч ким мағлубиятдан кафолатланмаган. Бизни ҳар бир учрашувда ишонч билан қўллаб-қувватлаётган кўпсонли навоийлик мухлисларга жамоадошларим номидан раҳмат айтаман. Чемпионатнинг асосий ўйинлари ҳали олдинда турибди. Уларда ўз ишқибозларимизни хурсанд қилиб, бой берилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика