Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"
02 ноя 20:21
Янгиликлар
Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"
Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Отабек Нарзулла матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бугунги ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Жуда кўп мағлубиятлар бўлганди, қачондир ғалаба бўлиши керак эди. Қийин ғалаба бўлди. Тўғри баҳс сўнггида вазиятлардан фойдалана олмадик. Барчани табриклайман. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди", - деди Отабек Нарзуллаев.
- Бугун ўйин давомида уч нафар футболчи жароҳат туфайли алмаштирилди. Уларнинг ҳолати қандай?
- Ҳозирча билмайман, текширувлардан кейин аниқ бўлади. Жавоҳир Абдуалимовнинг ҳолати яхши эмас дейишмоқда, билмадим бу нима билан боғлиқ. Дмитрий Яшин оёғида озгина ноқулайлик ҳис қилгани учун алмаштирдик. Анвар Муродов эса рақиб билан тўқнашувдан кейин алмаштиришга мажбур бўлдик. Албатта бу ўзгаришлар бизнинг режаларимизга таъсир қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар