UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  2 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  6 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  6 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Отабек Жўрақўзиев: "Мақсадимиз – Осиё Кубогида чемпионликка эришиш" Янгиликлар

Отабек Жўрақўзиев: "Мақсадимиз – Осиё Кубогида чемпионликка эришиш"

Кеча Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Бекободдаги "Марказий" стадионида тожикистонликларга қарши синов-назорат учрашувида қатнашди.

U-23 Осиё Кубоги олдидан ўтказилган сўнгги назорат баҳсида Ўзбекистон Олимпия жамоаси Тожикистон Олимпия терма жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Отабек Жўрақўзиев фикрларини билдирди. 

- Ўйин ҳақида

- U-23 Осиё Кубоги олдидан Тожикистон U-23 га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушдик. Яхши тайёргарлик кўргандик. Худога шукрки, ғалаба қозондик. Баҳсгача тожикистонликларнинг ўйинини кўриб, камчиликларини аниқлаб олгандик. 

- Ўзбекистон тенг кучли 2 та таркибга эга. Тожикистон билан ўйинда ҳам бунинг гувоҳига айландик. Термамиз ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Албатта, 2 та тенг кучли таркибга эгамиз. Ҳамма футболчиларимиз Суперлига жамоаларининг асосий ўйинчилари ҳисобланишади. Худо хоҳласа, мақсадимиз – Осиё Кубогида чемпионликка эришиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси Осиё Кубогидаги иштирокини 1 июнь куни Туркманистонга қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур баҳс "Пахтакор" стадионида 20:30 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика