Отабек Жўрақўзиев: "Мақсадимиз – Осиё Кубогида чемпионликка эришиш"

Sherzod Nurmatov
26 май 2022
Кеча Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Бекободдаги "Марказий" стадионида тожикистонликларга қарши синов-назорат учрашувида қатнашди.

U-23 Осиё Кубоги олдидан ўтказилган сўнгги назорат баҳсида Ўзбекистон Олимпия жамоаси Тожикистон Олимпия терма жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Отабек Жўрақўзиев фикрларини билдирди. 

- Ўйин ҳақида

- U-23 Осиё Кубоги олдидан Тожикистон U-23 га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушдик. Яхши тайёргарлик кўргандик. Худога шукрки, ғалаба қозондик. Баҳсгача тожикистонликларнинг ўйинини кўриб, камчиликларини аниқлаб олгандик. 

- Ўзбекистон тенг кучли 2 та таркибга эга. Тожикистон билан ўйинда ҳам бунинг гувоҳига айландик. Термамиз ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Албатта, 2 та тенг кучли таркибга эгамиз. Ҳамма футболчиларимиз Суперлига жамоаларининг асосий ўйинчилари ҳисобланишади. Худо хоҳласа, мақсадимиз – Осиё Кубогида чемпионликка эришиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси Осиё Кубогидаги иштирокини 1 июнь куни Туркманистонга қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур баҳс "Пахтакор" стадионида 20:30 да бошланади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: championat.asia