UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  2 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  4 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  13 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2

Отабек Исроилов: «Цементчи» билан оғзаки келишувга эришдим» Янгиликлар

Отабек Исроилов: «Цементчи» билан оғзаки келишувга эришдим»

Ўтган йили Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Отабек Исроилов катта эхтимол жорий мавсумни бошқа клубда ўтказади.

Боиси 29 ёшли ҳужумчи ҳозирда Супер лига дебютанти «Цементчи» машғулотларида иштирок этмоқда. Яқинда қувасойликлар Андижонга сафар уюштириб, назорат-синов баҳсини ўтказди. Мазкур беллашув чоғида Исроилов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Хабарингиз бор, ўткан мавсум «Қизилқум» учун ўйнадим. Рости, 2017 йил футболчилик фаолиятимда бироз омадсиз кечди. Навоийда ўзим истагандек, ўйнаб кета олмадим. Буни ўзига яраша сабаблари бор албатта. Лекин энди бу ҳақда гапиришдан фойда йўқ. Жамоа билан амалда шартномам мавсум сўнггига келиб, ўз кучини йўқотди. Шундан сўнг муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим. Бу орада менга «Цементчи»дан таклиф тушди. Ортиқча ўйлаб ўтирмасдан, қувасойликларнинг ўқув-йиғин машғулотларига келиб қўшилдим - дея гап бошлади Отабек Исроилов.

- Кўриб турганингиздек, айни дамда янги мавсумга «Цементчи» сафида тайёргарлик кўрмоқдаман. Ҳозирча расман шартнома тузмаган бўлсакда, бош мураббий Абдумалик Ҳакимов билан оғзаки равишда келишувга эришдик. Аслида клуб ҳозирча ҳеч қайси футболчи билан битим имзолагани йўқ. Менимча яқинда бўлиб ўтадиган «Фарғона ҳокими Кубоги-2018» турниридан сўнг шартномалар тузилса керак.

- Очиғини айтганда, супер лигада бу йил Фарғонадан қайси жамоа «Цементчи» ёки «Нефтчи»ни қатнашиши сўроқ остида бўлиб тургани ҳам, кўпчиликни ўйлантириб қўймоқда. Бу борада турли хил асоссиз гап-сўзлар юрибди. Айтишларича февралга қадар барча масалага ойдинлик киритилади.

- Мақсадим бу йил Фарғонада ўйнаш. Уйимга яқин бўлгани учун ҳам «Цементчи» вариантини танлашга қарор қилдим.

- Янги жамоага қисқа фурсат ичида киришиб кета олдим. Чунки бу ерда ҳам ўзим аввалдан билган дўстларим ўйнамоқда. Улар билан бир-биримизни тушуниб кетишимиз ҳеч қандай муаммо туғдирмаяпти.

- Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Жисмоний тайёргарлик ва техник-тактик схемалар устида ишлаяпмиз. Ўйлайманки мураббийлар штаби, Қувасойда яхши жамоа шакллантирмоқда. Менимча мавсум стартига қадар таркиб янада кучайтирилса керак. Ҳоким кубоги мусобақаси ҳам жамоамиз учун фойдали бўлади ва ундаги ўйинлар орқали мураббийлар кимни нимага қодирлигини янада яхшироқ билиб олса ажаб эмас - дейди Исроилов.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика