UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  21 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Отабек Ғуломхўжаев: "Про лигани ўйлаётганим йўқ. Жамоани ташлаб кетганимда бу ерга келмас эдим" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Про лигани ўйлаётганим йўқ. Жамоани ташлаб кетганимда бу ерга келмас эдим"

Суперлига 26-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди.

"Доимгидек ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. "Пахтакор"ни ғалаба ва чемпионлик билан табриклайман. Бу клуб Ўзбекистоннинг юзи ва фахри. Рақибнинг кучини билар эдик. Ўйинни ҳимоядан қурганимизга қарамай хатолар бўлди",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.

- Жамоа ўтиш ўйинида "Нефтчи" билан ўйнайди. "Андижон"ни Суперлигада олиб қолишга ўзингизда ишонч қай даражада?

- Охирги тўртта турда Ўзбекистоннинг топ жамоаларига қарши ўйнадик. Қандай жамоага келаётганимни билардим. Ўтиш ўйинига қадар бориш шарт эмас эди. Лекин ортга йўл йўқ эди. Ҳеч қайси мураббий жамоани пастга тушириб юбориш учун қабул қилиб олмайди. Ушбу учрашувга максимал даражада тайёрланамиз. Жамоани  элитада олиб қоламан деб сўз берганман. Демак ўзимга ва жамоадаги йигитларга ишонаман. Аввало ҳаммаси худодан. 

- "Турон" билан ўйинда "Нефтчи"нинг ҳақиқий кучини кўрмадик. Жамоа дурангни ўйлади ва жазоланди. Бу омил сизни чалғитиб қўймайдими?

- Биласизми, тўғриси Про лигада кўп учрашувлардан кузата олмадим. Охирги тўрт турда фақат ўз ўйинимиз билан машғул бўлдик. Кечаги ўйинда эса йўлда эдик. Фақат видеода карате бўлган вазиятни кўрдик. Айрим ҳиссиётларини ушлай олмайдиган мухлислар деб бутун жамоага баҳо бериш керак эмас. Сўнгги ўйинларини кўриб чиқамиз. "Турон"да хоҳиш юқори бўлди, олдинги чизиқдаги футболчиларида кескинлик, ҳавфли ҳужумлар сони ҳам кўп бўлганини кузатдик. Бир нечта вазиятларда кечирди ҳам. "Нефтчи" билан ўйнаш бизга насиб қилган экан. Яна бир водий дербисини кўрамиз. 

Мен Про лигага тушиб кетишни ўйламаяпман. Агарда тушиб кетсак ҳам жамоани ташлаб кетмайман. Бунда кимдандир айб қидириш керак эмас. Бу йигитлар билан нимадир қила оламиз. Лекин вақтимиз кам. "Пахтакор" яримта вазиятдан ҳам гол уриб кета олишини биласизлар. Менимча икки, уч нафар футболчимизни айтмаганда қолганларнинг ёши 21 ва 24 атрофида. Улар ўз устида ишласа яқин йилларда топ клубларга йўл олиши мумкин. Буни ўзига ҳам айтяпман. Шундай ўйинларда майдонга чиқиб ўзини кўрсатса ҳамма кўради, кузатади. Қачонгача аутсайдер клубларда юраверасизлар деб айтмоқдаман. Уларнинг миясига қуйиб бўлмаяпти. Бошқалар қилган ишни булар қила олади. Фақат тезроқ фикрлаш ва вазиятларда хотиржамроқ бўлиш керак. Аслида бу нарсаларни мен келгунимга қадар ўйлашлари керак эди. Биз ўзбеклигимизга борамиз барибир. Про лигани ўйлаётганимиз йўқ, жамоани ташлаб кетганимда келмас эдим.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика