Остон Ўрунов ва "Урал" ўртасидаги шартнома бекор қилиниши тафсилотлари маълум бўлди
28 окт 2022 07:09
Янгиликлар
Остон Ўрунов ва "Урал" ўртасидаги шартнома бекор қилиниши тафсилотлари маълум бўлди
Ярим ҳимоячи Остон Ўрунов нима учун "Урал"дан кетганлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Аввалроқ Екатеринбург клуби расмий сайти футболчи билан шартнома бекор қилинганлиги ҳақида хабар қилганди.
"РБ Спорт" хабарига кўра, Ўрунов ва "Урал" бош мураббийи Виктор Гончаренко ўртасида тушунмовчилик юзага келган. Россия Кубоги доирасида "Сочи"га қарши ўйин олдидан Остон асосий таркибда тушиши лозим бўлган. Аммо ўйин куни мураббий футболчини захирада қолдиришга қарор қилган. Иккинчи таймда мураббий Гончаренко унга майдонга тушишга тайёргарлик кўриши лозимлигини айтганида, футболчи бунга рад жавобини беради. Якунда бу Ўрунов ва "Урал" ўртасидаги шартнома бекор қилинишига олиб келди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар