

Машғулотдан сўнг миллий терма жамоадан илк бор чақирув олган Остон Ўруновнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Бу мавсум "Навбаҳор"да намойиш этаётган ўйинларим терма жамоа мураббийларининг назарига тушгани ва мени йиғинга чақиришганидан хурсандман. Ўзимни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қиламан", - дея гап бошлади Остон.

- Аслида марказий ярим ҳимоячисиз, лекин Андрей Канчельскис сизни қанотда вингер сифатида ўйнатмоқда. Бу сизга қанчалик қулай?
- Тўғриси, қанотда ўйнаш мен учун бироз ноқулай. Лекин, мураббий қўйган жойда ўйнаб беришга тайёрман.
- Танлаш имкони бўлса қайси чизиқда ўйнаган бўлардинг?
- Албатта, марказда ўйнаган бўлардим. Терма жамоа машғулотларида ҳозирча мени айнан марказда ўйнатишмоқда.



