Осорио: "Менимча, Коутиньо Бразилия терма жамоасининг энг яхши футболчиси"

Aslanov Jasurbek
30 июн 2018
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хуан Карлос Осорио Бразилияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 1/8 финал учрашувидан олдин рақибнинг энг яхши футболчиси ким эканлигини айтди.

"Қуръа пайтида Тите билан суҳбатлашдим ва у мендан Бразилия терма жамоасининг энг яхши футболчиси кимлигини сўради. Мен унга Коутиньо қолганлардан яхшироқ эканлигини айтдим.

Виллиан, Дуглас Коста ва Неймар каби бразилиялик футболчиларга шубҳа қилмайман, аммо Коутиньо кучлироқ, чунки у ярим ҳимоя ва ҳужумнинг ҳар қандай қисмида ўйнай олади. Уни диққат билан кузатамиз" - дейди Осорио.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es