UZ

Сўнгги янгиликлар

08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  25 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  24 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда Янгиликлар

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда

Осиё қитъаси терма жамоалари аста секин Осиё Кубоги учун қайдномасини эълон қилмоқда.

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Маркес Лопес ОК учун 27 кишилик кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди. Қайдномадаги барча футболчилар Қатар Юлдузлар лигасида тўп тепишади. Осиё Кубоги-2019нинг асосий юлдузларига айланган Акрам Афиф ҳамда Алмоез Али ҳам кутилганидек таркибда бор.

Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун кенгайтирилган рўйхати:

Дарвозабонлар: Мешал Баршам ("Ал Садд"), Саад Ал Шиб ("Ал Садд"), Салаҳ Закария ("Ал Дуҳайл").

Ҳимоячилар: Сауд Ал Хатер ("Ал Вакра"), Алмаҳди Али ("Ал Вакра"), Бассам Ал Рави ("Ал Райян"), Буалем Хухи ("Ал Садд"), Ҳумам Ал Амин ("Ал Гарафа"), Лукас Мендес ("Ал Вакра"), Педро Мигел ("Ал Садд"), Султан Ал Брик ("Ал Дуҳайл"), Ториқ Салмон ("Ал Садд").

Ярим ҳимоячилар: Абдулазиз Ҳатем ("Ал Райян"), Аҳмед Фатҳи ("Ал Араби"), Али Ассад ("Ал Садд"), Ҳассан Ал Ҳайдос ("Ал Садд"), Жассим Жабер ("Ал Араби"), Муҳаммад Ваад ("Ал Садд"), Мустафа Ториқ ("Ал Садд"), Осама Ал Таири ("Ал Райян"), Аҳмед Ал Жанаҳи ("Ал Гарафа"), Аҳмед Алаа ("Ал Гарафа").

Ҳужумчилар: Акрам Афиф ("Ал Садд"), Алмоез Али ("Ал Дуҳайл"), Муҳаммад Мунтари ("Ал Дуҳайл"), Ҳолид Мунир ("Ал Вакра"), Юссуф Абдулразақ ("Ал Садд").


Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний қайдномаси тез орада эълон қилинади. Жамоалар мусобақадаги дастлабки ўйини бошланишига 6 соат вақт қолгунга қадар қайдномага ўзгартириш кирита олади (кутилмагандаги эҳтимолий жароҳат сабаб).

Маълумот учун, Қатар терма жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. БАА мезбонлик қилган 2019 йилги ОКда қатарликлар Феликс Санчес бошчилигида фурор кўтаришган эди.


Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар айнан Қатарда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика