UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар тақдирлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдиришди Янгиликлар

Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар тақдирлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдиришди

Бугун ОФК 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Бу йилги маросим Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги "Аксра" номли театрда бўлиб ўтади. Ушбу театр ўз бағрига 600 томошабинни сиғдира олади.

Маълумки, "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлиш учун уч нафар футболчи кураш олиб бормоқда. Булар - Омар Абдулраҳмон, Омар Хрбин ва Ву Лей. Тақдирлаш маросимидан олдин ҳар учала номзод ўз фикрларини билдириб ўтишди. БААнинг "Ал Айн" клуби ярим ҳимоячиси Омар Абдулраҳмон ўтган йил "Энг яхши футболчи" деб топилганди. Бу йил эса у иккинчи бор энг яхши бўлишга ҳаракат қилмоқда.

26 ёшли футболчи Осиё чемпионлар лигасида ўзини кўрсата олди. У мусобақада еттита гол уришдан ташқари тўрт марта учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Мен тақдирлашга яна бир бор келганимдан хурсандман. Умуман олганда, то фаолиятимни тугатгунча ҳар йили номзодлар қаторида бўлишни хоҳлайман", - деди Омар Абдулраҳмон.

Суриялик Омар Хрбин учун ҳам бу йил жуда муваффақиятли кечди. У ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида ўзини кўрсата олди. "Сурия жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди. Биз плей-оффга қадар етиб бордик. Шунингдек, клубим "Ал Ҳилол" билан ОЧЛ финалларида иштирок этдим. Буни албатта ўзим учун катта муваффақият дея оламан", - дейди Хрбин.

Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ҳужумчиси Ву Лей эса ккинчи бор энг яхшилар қаторидан ўрин олди. У ўтган йил ҳам номзодлар орасида бор эди. "Мен бу йил нуфузли совринни ютмоқчиман. Чунки бу мавсум ўзимни кўрсата олдим. Албатта, қолган икки номзод ҳам кучли, лекин соврин менга насиб этишини хоҳлайман", - дейди хитойлик футболчи.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика