UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  0 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  11 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  3 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  9 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  12

"Осиё ўйинларида ёши катта футболчиларга эхтиёж йўқ" — Тимур Кападзе Янгиликлар

"Осиё ўйинларида ёши катта футболчиларга эхтиёж йўқ" — Тимур Кападзе

Ўзбекистон олимпия термаси устози Тимур Кападзе Ҳанчжоу-2022 Осиё ўйинлари учун ташланган қуръа ҳақида фикрларини билдирди.

- Қуръа ва тақвимга муносабатингиз...

- Қуръа жараёнини кузатиб бордик. Осиё ўйинларида бизга Осиё Кубоги саралашидаги рақиблар тўқнаш келадиган бўлди, фақат Эрон ўрнига Сурия тушди. Осиё ўйинларига қайси ёш тоифасидаги таркиб боришини вақт кўрсатади. Осиё Кубоги саралаш босқичида уларни кўздан кечирамиз. Осиё ўйинларидан аввал Осиё Кубоги саралашига астойдил тайёргарлик кўрамиз.

- Осиё ўйинларига тайёргарлик режаси тасдиқландими?

- Биринчи навбатда, уйимизда ўтадиган Осиё чемпионати саралашига ҳозирлик кўришни режа қилганмиз. Бу мусобақа Осиё ўйинлари учун тайёрларлик вазифасини ўтайди.

- ОЧЛдаги клубларимиз ўз футболчиларини қўйиб юбормасликлари мумкин. Бу борада қийинчиликка дуч келмайсизми?

- Ҳа, ФИФА кунларига тўғри келмаяпти. Буни клублар билан маслаҳатлашган ҳолда, биргаликда ҳал этамиз. Клубларга ким керак, бизга ким керак, қараб чиқамиз. Муаммо бўлмаса керак. Жамоалар билан ушбу масалага ечим топамиз.

- Осиё ўйинларига 3 нафар ёши катта футболчини қўшишингиз мумкин. Бу имкониятдан фойдаланасизми?

- Ёши катталарни қўшмаймиз. Олдиндан кейнгайтирилган таркибни берганмиз. Бу каби мусобақаларга 4-5 ой олдин рўйхат сўрашади. Унда ёши катталар йўқ, фақат олимпиячилар бор. Катта футболчиларга эҳтиёжимиз йўқ. 

Аввалроқ Ўзбекистон термасининг Ҳанчжоу-2022 Осиё ўйинларидаги рақиблари маълум бўлган эди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика