UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  7 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  0 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  2 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  1 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  10 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  37 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  28 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  5 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  3 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3

Осиё ўйинлари тарихи: Чусовитина иккита олтин олган, Ирода Тўлаганова чемпион бўлган муваффақиятли Пусан-2002 Янгиликлар

Осиё ўйинлари тарихи: Чусовитина иккита олтин олган, Ирода Тўлаганова чемпион бўлган муваффақиятли Пусан-2002

23 сентябрь куни Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олади.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ҳисоб бўйича XIV Осиё ўйинлари 2002 йилнинг 29 сентябрь - 14 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини 175 нафар спортчи 14 спорт тури бўйича ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоа аъзолари 15 та олтин, 12 та кумуш ва 24 та бронза медалларини қўлга киритган. Умумий ҳисобда эса 51 та медалга эга чиққанмиз.


Ушбу ўйинлар Ўзбекистон спорт делегацияси учун энг муваффақиятли Осиё ўйинларидан бири ҳисобланади. Делегациямиз ўйинлар якунига кўра медаллар жамғариш рейтингида 5-ўринни эгаллаган. 


Медалларимизни спорт турлари кесимида оладиган бўлсак натижалар қуйидагича бўлган:


Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (15 та олтин):

1. Дилшод Маҳмудов (бокс)

2. Ўткирбек Ҳайдаров (бокс)

3. Икром Бердиев (бокс)

4. Сергей Михайлов (бокс)

5. Рустам Саидов (бокс)

6. Дилшод Мансуров (эркин кураш)

7. Артур Таймазов (эркин кураш)

8. Алексей Чеглаков (юнон-рум кураши)

9. Антон Ряхов (эшкак эшиш, К-1, 500 м)

10. Юлия Борзова, Татяна Левина, Антонина Москалёва, Надежда Пишулина (эшкак эшиш, К-4, 500 м)

11. Равиль Начаев (сузиш, 50 метрга эркин)

12. Сергей Крушевский (велоспорт, шоссе)

13. Ирода Тўлаганова (теннис)

14. Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси, таяниб сакраш)

15. Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси, эркин машқлар)



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика