Осиё ўйинлари: Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН
24 сен 06:52
Янгиликлар


Осиё ўйинлари: Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН
Ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишига оид барча натижаларни онлайн равишда, битта саҳифада кузатиб боринг > > > Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН
Бугун қуйидаги спорт турларида вакилларимизнинг иштироки гувоҳига айланамиз:
6:00. - Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли аёллар жуфтлиги, А финали. Луизахон Исломова, Малика Тагматова
6:00. - Ушу. Эркаклар, Чангқуан йўналишида. Азиз Қаҳрамонов
6:00. - Қиличбозлик. Эркаклар, индувидуал йўналиш, 1-саватча. Муҳаммад Юсуф Асронов - Ратчанави Дейжинг (Таиланд)
6:00. - Қиличбозлик. Эркаклар, индувидуал йўналиш, 2-саватча. Дониёр Садуллаев - Ҳалед Ҳуссейн (Қатар)
6:40. - Академик эшкаш эшиш. Енгил вазнли эркаклар жуфтлиги, А финали. Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаралиев
7:00. - Стол тенниси. Аёллар, нимчорак финал. Ўзбекистон - Вьетнам
7:00 дан сўнг. - Дзюдо. Аёллар, яккалик. Ҳалима Қурбонова, Диёра Келдиёрова
7:00 дан сўнг. - Дзюдо. Эркаклар, яккалик. Дилшодбек Баратов, Сардор Нуриллоев
7:30. - Академик эшкаш эшиш. Эркаклар, жуфтлик, А финали. Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов
7:30. - Сузиш. Эркаклар, 200 метр. Егор Петряков
7:30. - Киберспорт (EAFC Online). 1/16 финал. Қаҳрамон Солихбоев - Рақиб номи маълум эмас
7:30. - Киберспорт (EAFC Online). 1/16 финал. Ўлмасбек Файзиев - Ал Эйд Жассим (Қатар)
7:50. - Замонавий бешкураш (Қиличбозлик). Аёллар, бонус раунди. Самира Абзалова, Алисе Фаҳрутдинова
8:10. - Академик эшкаш эшиш. Эркаклар, жуфтлик, А финали. Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойберганов
8:15. - Хоккей. A гуруҳи, 1-тур. Ўзбекистон - Ҳиндистон
8:30. - Академик эшкак эшиш. Эркаклар, жамоавий йўналиш, А финали. Анатолий Краснов, Ўктамжон Давронов, Шуҳрат Шодиев, Фазлиддин Каримов, Зафар Усмонов, Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Евгений Агафонов, Фарруҳ Облақулов
9:00. - Теннис. Эркаклар, яккалик, 1-раунд. Сергей Фомин - Бадер Алқахтани (Қувайт)
9:00 дан сўнг. - Теннис. Эркаклар, яккалик, 2-раунд. Ҳумоюн Султонов - Ақеел Хан (Покистон)
9:00 дан сўнг. - Теннис. Эркаклар, жуфтлик, 1-раунд. Ўзбекистон - Индонезия
9:00 дан сўнг. - Теннис. Аёллар, яккалик, 1-раунд. Сабрина Олимжонова - София Хуйн (Вьетнам)
9:30. - Қиличбозлик. Аёллар, индувидуал йўналиш. Шаҳзода Эгамбердиева - Зайнаб Алҳосани (БАА)
9:30. - Қиличбозлик. Аёллар, индувидуал йўналиш. Дилназ Муртазаева - Миҳо Ёшимура (Япония)
11:00. - Киберспорт (Arena of valor ўйини бўйича). Ўзбекистон - Тожикистон
13:30. - Бокс. Эркаклар, -80 кг, 1/16 финал. Тўрабек Ҳабибуллаев - Дипак Шрестҳа (Непал)
16:00. - Спорт гимнастикаси. Эркаклар, саралаш ва жамоавий финал. Асадбек Азамов, Рустамбек Неъматов, Ҳумоюн Исломов, Равшан Комилжонов
16:45. - Бокс. Аёллар, -54 кг, 1/8 финал. Нигина Ўктамова - Ириш Магно (Филиппин).
Ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишига оид барча натижаларни онлайн равишда, битта саҳифада кузатиб боринг > > > Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Ёш бўлишига қарамасдан аллақачон бир марта асосий таркибдан ўйинга тушиб, ўйиннинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. Сабр билан ўз устида ишласа 19 ёшли ўйинчимиз ўз йўлини топиб кетишига шубҳам йўқ ва унга бу йўлда муваффақиятлар тилайман.
Ҳозир бошқа нарса ҳақида ёзмоқчиман. Ҳусанов янги жамоасига бориб қўшилгач, бизнинг футбол блогерларимиз, шарҳловчиларимиз ўз каналларида бу ҳақда хабар бергач, уларнинг ўқувчилари ёппасига Ланс клубининг саҳифаларига обуна бўлиб олдилар. Дастлаб бундан Ланс клуби саҳифаларини бошқарадиганлар хурсанд бўлган бўлсалар керак.
Аммо ўтган қисқа вақт ичида айрим Инстаграмчиларнинг бефаросатликларидан французлар баъзан нолиб, баъзан сўкиб ёза бошладилар.
Ланс клуби нима пост қўйишидан қатъий назар даҳли борми ё йўқми демасдан остига Ҳусанов, Абдуқодир Ҳусанов деб 100, баъзан 1000 марталаб ёзилган бўлади. Бундан ташқари унинг энг зўр эканлиги, у албатта ўйнаши кераклиги ва баъзан сўкинган изоҳлар ҳам ўзбеклар томонидан Ҳусанов билан боғлаб ёзилади.
Майли, Ҳусановнинг ўзи ҳақдаги пост бўлса ўша ерда нима ёзса ҳам бўлади. Орасида яхши ва ёмонлар бор деб қўяверасиз. Клуб Ҳусановни янги келган демасдан у ҳақда бир неча постлар қиляпти. Аммо клуб ўз муҳлислари, асосан француз оммаси билан коммуникация қиладиган саҳифага кириб, ҳар бир пост остига Ҳусановни тиқиштиравериш фаросати жойида бўлган ҳар бир одамнинг меъдасига тегади. “Ҳусановинг билан ЗБ қилдиларинг” деб француз тилида ёзилган изоҳларни ўқиб уялиб кетдим. Энди бечора Абдуқодирни тасаввур қилаверинг.
Менимча, ўзбек оммасини Ланс саҳифаларига “юборган”, албатта ниятлари яхши бўлган футбол шарҳловчи ва блогерларимиз ўз саҳифаларида ўқувчиларига бу ҳақда бир оғиз эслатишса, бировнинг саҳифасига кириб спам қилиш бефаросатлик бўлиши ва бу ўзбекларнинг шаънига яхши гаплар олиб келмаслигини таъкидлашса яхши бўлар эди.