

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси нимчорак финалда Гонконгни 3:0 ҳисобида таслим қилиб кейинги босқичга чиқди.
Терма жамоамиз чорак финални 26 август куни ўтказади. Ҳозирча рақиб маълум эмас. Бугун бўлиб ўтадиган Эрон - Жанубий Корея учрашуви ғолиби чорак финалда Ўзбекистон билан ўйнайди.
Эрон - Жанубий Корея учрашуви бугун соат 17:30да бошланади.




