UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  15 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  8 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  23 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  5 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2

Осиё ўйинлари гуруҳ босқичидаги икки рақибимиз мусобақага бормайдиган бўлди. Энди нима бўлади? Янгиликлар

Осиё ўйинлари гуруҳ босқичидаги икки рақибимиз мусобақага бормайдиган бўлди. Энди нима бўлади?

Сурия ва Афғонистон Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида қатнашмайдиган бўлди.

Осиё ўйинларининг футбол дастурида "C" гуруҳидан ўрин олган Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз тақвимида ўзгариш юз берди. Дастлабки қуръа натижасига кўра, ушбу квартетдан Ўзбекистон, Афғонистон, Сурия ва Гонконг жамоалари ўрин олган эди. Аммо гуруҳ баҳслари бошланишига 2 кун қолганида Сурия ва Афғонистон футбол жамоалари ХIХ Осиё ўйинларида иштирок эта олмаслигини маълум қилган. 

Вазиятдан чиқиш мақсадида Ўйинлар ташкилий қўмитаси бу ҳолат бўйича Осиё футбол конфедерациясига мурожаат қилди ва якунда гуруҳда қолган 2 жамоа иштирокни давом эттириши маълум қилинган. Шу боис, энди Ўзбекистон ва Гонконг жамоалари ўзаро икки учрашувда куч синашган ҳолда гуруҳ ғолибини аниқлаб олишади. Янги тақвим бўйича ўйинлар 22 ва 25-сентябрь саналарига белгиланди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика