Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум

Khoja
12 фев 2025
Эртага Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг илк учрашувида Яманга қарши майдонга тушади.

Бугун мусобақа олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда ОФК томонидан иштирокчиларга мусобақага доир бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт, медиа ва маркетинг бўйича тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эртанги баҳсда тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 13 февраль Тошкент вақти билан соат 14:15да Шенчжендаги «Ёшлар футбол базаси» 1 майдонида старт олади.


KhojaМуаллиф
Манба: Uzbekistan FA