Осиё Кубоги. Мусобақадаги 1000-голга ким муаллифлик қилди?

Sherzod Nurmatov
15 янв 2024
Гонконг вакили Филипп Чан Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги БААга қарши ўйининг 49-дақиқасида дарвозани ишғол қилди.

Эътиборлиси, ушбу гол турнир тарихидаги юбилей 1000-гол эди. "C" гуруҳи доирасидаги мазкур учрашувда БАА Гонконгни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.



Энди БАА кейинги турда Фаластин билан, Гонконг эса Эрон билан баҳс олиб боради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia