Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон МТЖ саралаш ўйинларини ўз майдонида қабул қилади

Aziz Tukhtamuradov
17 фев 2022
Осиё футбол конфедерацияси Осиё кубогининг саралаш баҳсларини қабул қилувчи мамлакатлар номини эълон қилди.

Унга кўра, 6 та гуруҳдаги саралаш ўйинлари 6 та мамлакат - Ҳиндистон, Қувайт, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон ва Ўзбекистонда ўтказилади. 

Саралаш ўйинлари шу йилнинг 8-14 июнь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг ўзи эса 2023 йилнинг июнига режалаштирилган. 

Саралаш босқичининг қуръа ташлаш маросими 24 февраль куни ўтказилади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia