UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  6 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  3 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  2 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  2 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  3 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  7 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0 02:50А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди  7 00:55Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда  6 00:50"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  37 00:35Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"  7 23:48Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"  3 23:20Футзал. Олий лига биринчи турининг иккинчи кун баҳслари якунланди (турнир жадвали)  0

Осиё кубоги-2023. Австралия ва Тожикистон иштирокидаги ўйинлар превьюси Янгиликлар

Осиё кубоги-2023. Австралия ва Тожикистон иштирокидаги ўйинлар превьюси

Бугун қитъа турнирининг нимчорак финалига старт берилади.

Австралия — Индонезия

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа 1967 йилдан 2010 йилга қадар ўзаро 15 маротаба тўқнаш келган бўлиб, шуларнинг 11 тасида Австралия ғалаба қозонган, бир учрашувда Индонезиянинг қўли баланд келган. Яна 3 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 32-6, Австралия фойдасига.

Осиё кубогидаги натижалар

Австралия турнирда 5 маротаба иштирок этиб, 2015 йил ўз яшил майдонларида ўтган қитъа биринчилигида чемпионликни қўлга киритган. Охирги мусобақада эса чорак финалда иштирокини якунлаган.

Индонезия 4 маротаба мусобақада қатнашиб, гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган. Жамоа сўнгги бор 2007 йил турнирда иштирок этган.

Турнирдаги иштирок

Ўзбекистон, Сурия ва Ҳиндистони билан биргаликда "B" гуруҳидан ўрин олган Австралия пешқадам сифатида плей-офф иштирокчисига айланди.

Ироқ, Япония ва Вьетнам билан "D" гуруҳида рақобат олиб борган Индонезия 3-ўрин билан 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Австралия терма жамоасини 41 млн евро, Индонезия терма жамоасини эса 8.9 млн еврога баҳолаган.

Австралиянинг энг қиммат футболчиси Ҳарри Суттар (11 млн евро), Индонезияда эса Санди Валш (1.5 млн евро) ҳисобланади.


Мураббийлар фикри

Грэм Арнольд (Австралия бош мураббийи): "Индонезия рақобатнинг кучли эканлигини амалда кўрсатди. Биз қийин ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Шу билан бирга, бўлажак ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Биз имкон қадар яхши ўйин намойиш этишимиз ва руҳан тушкунликка тушмаслигимиз лозим. Иккала жамоа ҳам майдонда бор кучини намойиш қилади. Индонезия гуруҳда Ироқ ва Японияга қарши мардонавор курашди, Вьетнамни эса мағлуб этди. Биз рақибнинг барча ўйининин кузатдик ва ўргандик. Мазкур беллашувда ғалаба қозонишни режалаштирганмиз".

Шин Таи Ёнг (Индонезия бош мураббийи): "Бўлажак тўқнашув биз учун асло осон бўлмайди. Австралия Осиё кубогидаги энг кучли жамоалардан бири саналади. Рақиб жисмоний куч боарсида мусобақада энг кучлиси. Бироқ биз асло таслим бўлмаймиз. Ҳакам сўнгги ҳуштагини чалгунга қадар бор эътиборимизни ўйинга қаратамиз."

Фактлар

- Жамоалар Осиё кубоги доирасида илк маротаба тўқнаш келмоқда. Ўзаро сўнгги 6 учрашувда эса "кенгурулар" дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

- Австралия плей-офф босқичида биттадан кўп гол ўтказиб юбормаган, аммо 2019 йилги турнирнинг иккита учрашувида бирорта ҳам гол ура олмаган.

- Индонезия мусобақадаги сўнгги 7 ўйиннинг 6 тасида камида битта гол урди.

- Австралия мазкур турнир давомида кетма-кет ўртача 12,5 сония тўпга эгалик қилмоқда, бу энг узун серия ҳисобланади. Индонезия эса бу борада фақат Гонгконг ва Хитойдан яхшироқ натижа қайд этган.

Имкониятлар (%): 45-30-25


Тожикистон — БАА

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар шу кунга қадар икки маротаба тўқнаш келган бўлиб, уларнинг бирида араблар устун келган бўлса, бирида дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 2-3, БАА фойдасига.

Осиё кубогидаги натижалар

Тожикистон ўз тарихида илк маротаба мазкур турнирда иштирок этмоқда.

БАА ўн маротаба мусобақада қатнашиб, 1996 йил ўз яшил майдонларида ўтказилган қитъа биринчилигида кумуш медал соҳибига айланган. Охирги турнирга ҳам мезбонлик қилган мамлакат ярим финалда юришини тўхтатган.


Турнирдаги иштирок

Тожикистон "A" гуруҳида Қатар, Хитой, Ливан билан кураш олиб бориб, 2-ўринни эгаллади.

БАА "C" гуруҳида Эрон, Фаластин ва Гонгконг билан рақобатлашиб, худди шу поғонани банд этди.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Тожикистон терма жамоасини 7.5 млн евро, БАА терма жамоасини эса 32.55 млн еврога баҳолаган.

Тожикистоннинг энг қиммат футболчиси Рустам Ятимов (900 минг евро), БААда эса Фабио Лима (6 млн евро) ҳисобланади.


Мураббийлар фикри

Петр Сегрт (Тожикистон бош мураббийи): "БААга қарши ўйинда тўқсон дақиқа жанг қиламиз. Яна бир тарихий ўйинни ўтказамиз деб умид қиламан. Мен айнан шуни истамоқдаман. Чунки дастлабки уч ўйинда ажойиб футбол кўрсатдик. Биз ўз орзуларимиз томон ҳаракатланяпмиз. Имкониятимиз борми, олдинга бориш керак. Биз ортиқ гуруҳ босқичида эмасмиз. плей-оффга чиққанимиз катта сенсация бўлди, аммо биз ҳозир янада кўпроғини хоҳлаймиз. Ҳар бир инсон кўпроғини истайди. Кийиниш хонасида ҳам уйга қайтиш ҳақида гапирмайман, албатта. Фақат ва фақат ғалабани мақсад қилганмиз. Ўз имкониятимизни таҳлил қиламиз, қанча ёқилғимиз борлигига қараймиз. БААга қарши жанг қиламиз".

Паулу Бенту (БАА бош мураббийи): "Тожикистоннинг шу пайтга қадар қайд этган натижаларидан кейин уларга енгил кўз билан қараш хато бўлади. Улар ҳимояланишда мустаҳкам, ҳужумга ёндашишда ҳам яхши ҳаракат қилишади. Шу боис, рақиб бизни кўп куч сарфлашга мажбур этади. Рақибнинг кучли жиҳатларига кўздан қочирмаслигимиз керак. Биз ўзимизни фаворит деб ҳисобламаймиз".

Фактлар

- Дебютида 1/8 финалга йўл олган Тожикистон Япониядан кейин (1992) дастлабки плей-офф босқичида ғалаба қозонган жамоага айланиши мумкин.

- БАА сўнгги икки мусобақада ярим финалга қадар етиб келишни уддалади, бироқ жамоа плей-офф босқичларидаги охирги 5 ўйиннинг 4 тасида икки ёки ундан кўпроқ гол ўтказиб юборди.

- БААнинг Осиё кубогидаги сўнгги 7 голидан учтаси пенальтидан урилган.

- Эҳсони Панжшанбе голли имконият яратиш бўйича "А" гуруҳида энг яхши натижа қайд этди — 7 та. Абдулла Рамадан эса 6 та вазият яратгани билан "C" гуруҳидаги барча футболчи орасида учинчи бўлди.

Имкониятлар: 30-30-40

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика