Осиё Кубоги-2019 саралаши. Тожикистондан йирик ғалаба

Narzulla Saydullayev
3 июн 2016
Кеча 2019 йилги Осиё Кубоги учун саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

5та жуфтлик ўзаро уй-сафар тизимида 3-босқичга чиқиш учун кураш олиб бормоқда. Кеча дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. Тожикистон терма жамоаси ўз майдонида Бангладешни 5:0 ҳисобида тор-мор этди. Малайзия эса Тимор Лестега жавобсиз 3та гол урди. Ҳиндистон Лаос майдонидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Яман Мальдив оролларида ғалаба қозонди - 2:0. Хитой Тайпеи - Камбоджа учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Хитой Тайпеи - Камбоджа 2:2
Голлар
: Хуанг Веи Мин 6, Чен По Лианг 22 - Сокпхенг 8, Чхоеун 32

Мальдив ороллари - Яман 0:2
Голлар
: Ал Хагри 31, Ал Ворафи 80

Тожикистон - Бангладеш 5:0
Голлар:
Ж.Эргашев 19, 30, Умарбоев 33, Д.Эргашев 49, Шарипов 72.

Малайзия - Тимор Лесте 3:0
Голлар
: Бакри 16, 21, Яҳё 85

Лаос - Ҳиндистон 0:1
Гол:
Лалпекхлуа 55

Жавоб учрашувлари 6 ва 7 июнь кунлари бўлиб ўтади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиблар кейинги босқичга йўлланма олишади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia