Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Уммон Австралия билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
18 дек 2018
Пим Вербек бошчилигидаги Уммон терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида яна учта ўртоқлик учрашуви ўтказади.

27 декабрь куни жамоа Ҳиндистон билан ўйнайди. 30 ёки 31 декабрь куни Уммон Австралия билан куч синашади. 2019 йилнинг 2 январь санасида гуруҳдаги рақибимиз Таиландга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Уммон терма жамоаси Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги илк рақиби ҳисобланади. Мазкур жамоалар ўртасидаги баҳс 9 январь куни "Шаржа" стадионида бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia