Осиё Кубоги-2019. Бугун терма жамоамиз Австралия билан ўйинга тайёргарликни бошлайди

Narzulla Saydullayev
18 янв 2019, 14:01
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалда Австралия билан ўйнаши маълум бўлди.

Ўзбекистон МТЖ аъзолари бугун Ал Айн шаҳрида машғулотларни давом эттиришади. Бугунги машғулот маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкентда 19:00) "Халифа бин Зайд" стадионига қарашли 3-майдонда бўлиб ўтади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ.

Австралия эса соат 10:00да "Тахнун бин Муҳаммад" стадионида машғулот ўтказиб бўлди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia